ЭРОН ҲЕЧ ҚАЧОН ТИНЧ ЎТИРМАЙДИ
Эрон Ислом Республикаси Тожикистон Республикаси ички сиёсатига доимий аралашиб келадиган яқин мамлакатлардан бири экан. Бундан олдин ҳам унинг сиёсий ва мазҳабий масалалардаги аралашуви кузатилган, лекин кейинги воқеаларни текшириш жараёнида уларда “Эроннинг қўли” борлиги аниқланди. Тожикистонда фаолияти тақиқланган Ислом тикланиш партиясининг таъсис этилиши ва уни маблағлаштириш, ёрдамга муҳтож кишиларга “инсонпарварлик” ёрдамлари ниқобида кўмаклашиб, уларни шиалаштириш, ёшларни “тарбия”лаш мақсадида Эронга олиб бориб, террорчилик амалиётларида фойдаланиш, таниқли шахсларни ўлдиришни буюриш ва бошқалар Тожикистон мустақилликка эришган илк йилларданоқ режалаштирилган мукаммал дастурлардан ҳисобланади.