Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида хавфсизликни таъминлаш идоралараро штаби изҳороти
Сизга маълумки, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг кўрсатма-ю топшириқлари ижроси мақсадида 2018 йилнинг 15 сентябридан Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида қонун устуворлиги, жамият тартиботи, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ноқонуний қурол-яроқларни мусодара қилиш, қидирувда бўлган жиноятчиларни қўлга олиш ва органга олиб келиш, ўқотар қуроллар, наркотик моддаларни ноқонуний сақлаш ва фойдаланишга доир жиноятларни ошкор этиш ва олдини олиш йўлида идоралараро штаб амал қилмоқда.